"Байер" нархни туширмайди
Леверкузеннинг "Байер" клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Кай Хаверцни фақатгина 100 миллион евро эвазига қўйиб юборади.
Kicker нашрининг маълум қилишича, молиявий инқироз ва футболчининг жамоадан кетишга бўлган истагига қарамай, “доришунослар” унинг нархини туширмоқчи эмас.
Бундан ташқари, “Байер”нинг Хаверц борасидаги яна бир талаби шуки, футболчи жорий мавсум Европа лигаси якунланмагунича ҳеч қаерга кетмайди.
Эслатиб ўтамиз, Хаверцга асосан “Челси”дан жиддий таклифлар бўлмоқда.
Фикрлар