“Байер” қўйган нарх “Челси”ни “нокаут” қилди
Янги мавсум олдидан таркибни сезиларли даражада кучайтиришга қарор қилган “Челси” Бундеслигадан Кай Хаверцни олиб келиш фикридан қайтгани йўқ.
Томонлар бир неча маротаба музокара қилган бўлса-да, футболчини олишнинг имкони бўлмаяпти. “Байер” Кай Хаверц учун энди 100 миллион евро талаб қилмоқда.
Леверкузенликлар қайси жамоа шу суммани тўласа, Кай Хаверц ўшанга тегишли бўлишини маълум қилди.
“Байер” раҳбарияти якунланган мавсумда жамоа агар Чемпионлар лигасига чиқа олмаса, Хаверцнинг трансферини арзонлаштиришини билдирганди. Лекин амалда клуб трансфер суммасини туширмади. Жамоани тарк этишни ва Европанинг энг нуфузли мусобақасида иштирок этишни истаётган Кай Хаверц эса, қайси жамоа 100 миллион евро тўласа, трансфер шунда амалга оширилиши ҳақида огоҳлантирилди.
Фикрлар