"Байер" ижрочи директори Фернандо Карро жамоа ярим ҳимоячиси Кай Хаверцнинг янги клубга ўтиш истагини инкор этмади.

"Бу табиий ҳол. Европа Лигасидаги иштирокимизни якунлаганимиздан сўнг музокараларга тайёрлигимизни айтгандик. Аммо ҳалигача бирорта расмий таклиф олганимиз йўқ.

Кай фаолиятида янги саҳифа очиш нияти борлигидан бизни воқиф этган. Балки, бу тез орада амалга ошар. Мен ҳозир аниқ айта олмайман. 

Бир нечта клублар уни келгусида ўз жамоаларида кўришни истаётганидан хабарим бор", - дейди испаниялик футбол расмийси.

Аввалроқ, "Челси" немис вундеркиндига 76 млн евро тўлашга тайёрлигини маълум қилганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар