"Байер" уни 100 миллиондан камига қўйиб юбормайди

Леверкузеннинг "Байер" клуби ўзининг иқтидорли ярим ҳимоячиси Кай Хаверцни 100 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “доришунослар” коронавирус туфайли футболда юзага келган молиявий инқирозга қарамай, 20 ёшли футболчисининг нархини пастлатмоқчи эмас. Унга эса "Реал", "Бавария", "Барселона", "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" клублари харидор бўлаётган эди.

Хаверц жорий мавсум “Байер” сафида 34 та ўйинда майдонга тушди ва 10 та гол ҳамда 8 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!