“Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди
Бу мавсум “Байер”ни енгадиган жамоа топилмаяпти. Бундеслиганинг 31-турида “Штутгарт” футболчилари 90+6-дақиқагача ҳисобда 2:1 ҳисобида олдинда бориб, барибир ғалабани ушлаб қола олмади.
“Бай–Арена”даги ўйин якуниши арафасида Андрих мезбонларни мавсумдаги илк мағлубиятдан қутқариб қолди.
Шу тариқа, “Байер” барча турнирлардаги мағлубиятсиз сериясини 46 та учрашувга етказиб олди. Бу XXI асрда Европадаги расмий ўйинларда ўрнатилган янги рекорд сифатида қайд этилди.
Аввалги рекордк кўрсаткич Загребнинг “Динамо” жамоасига тегишли бўлиб, 2014-2015 йиллар давомида Хорватия клуби 45 та ўйиндан иборат мағлубиятсиз серия кўрсатган эди.
Бундеслига чемпионлигини муддатидан олдин қўлга киритган леверкузенликлар ўз натижаларини яхшилаш имконига эга.
Фикрлар