“Байер” юлдузи Вирц қайси жамоага ўтаётгани маълум бўлди
“Байер”ни Германия чемпионлигини қўлга киритишига катта ҳисса қўшган Флориан Вирц Европанинг гранд клублар орасида талаш бўляпти.
Caught Offside нашрининг маълум қилишича, 21 ёшли ҳужумкор футболчи қайси жамоага ўтишни истаётгани аён бўлди.
Манбага кўра, Вирц “Манчестер Сити”ни танлаган. У Хосеп Гвардиола жамоасида Кевин де Брюйне ўрнини эгалламоқчи. Маълумки, бельгиялик плеймейкер мавсум охирида шартномаси якунлангач, бошқа чемпионатга кетмоқчи.
Вирцга “Реал” ва “Бавария” ҳам даъвогар. Лекин Флорианнинг ўзи бу икки гранд клубда асосий таркибга кириши қийин эканини инобатга олиб, манчестерликларни танлагани айтилмоқда.
Transfermarkt портали экспертлари леверкузенликлар тарбиялаган футболчини 130 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар