“Байер”ни чемпион қилган Хаби Алонсо фақат бир жамоага ўтади
Бундеслигада “Бавария” гегемонлигига барҳам берган “Байер” муддатидан олдин чемпионликка эришди.
Леверкузенликларни енгилмас жамоага айлантирган ва клуб тарихида биринчи бор чемпион қилган испаниялик мутахассис Хаби Алонсонинг харидорлари кўпайиб кетгани табиий ҳол.
Таниқли инсайдер Никола Скиранинг маълум қилишича, Хаби Алонсо “Байер”дан фақатгина бир жамоага ўтишга қарор қилган. Манбага кўра, испан мутахассиси 2025 ёки 2026 йили “Реал” президенти Флорентино Перес уни клубга таклиф қилишини кутаётган экан.
Хаби Алонсони бошқа таклифлар қизиқтирмаяпти. У ўз мақсади – “Реал”ни бошқариш имконига эга бўлиш учун яқинда “Ливерпуль” ва “Бавария”дан бўлган чорловларни рад этиб, Леверкузенда қолишини маълум қилди.
Фикрлар