"Баъзан мухлисларга ёқмайдиган ишни қилишга тўғри келади" ёхуд Бошкович нега Дориевни захирада қолдирди?
Суперлигада 16-тур старт олди. "Сўғдиёна" жамоаси бу тур Тошкентда "Олимпик" меҳмони бўлди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.
- Осон ўйин кутмаган эдим. Чемпионатда бундай баҳслар қолмади. Жуда кўплаб вазиятлар яратдик, аммо фойдалана олмадик. Ҳал қилиш керак. Сўнгги дақиқаларда рақиб бизни жазолаши мумкин эди. Дарвозабонимиз бизни қўллаб юборди. Баъзида битта тўп фарқи билан ҳам ютиш керак.
- "Сўғдиёна" ниманинг эвазига ғалабани сақлаб қолди?
- Ҳозир таҳлил қилишнинг имкони йўқ. "Олимпик"нинг таркиби ёш, аммо ёмон эмас. Уларга бироз тажриба етишмади. Рақиб бир неча бор бизнинг прессингимизни енгиб ўтди. Сўнгги дақиқаларда ўйинда таваккал қилишди. Бу чемпионатда 90 дақиқа ҳеч ким ўйинни бошқара олмайди! Бугун биз ғалабага лойиқ эдик.
- Дориевнинг захирада қолишини қандай изоҳлайсиз?
- Тақвим жуда ҳам зич. Бизни олдинда муҳим баҳс кутиб турибди. Чарчоқ йиғилиб қолмоқда. Баъзан, мухлисларга ёқмайдиган ишни қилишга тўғри келади. Йовович кейинги ўйинга тушиши савол остида қолмоқда. Мен бош мураббийман ва таркиб борасидаги барча масъулиятни зиммамга оламан. Узоқни ўйлашимиз керак. Бугун уддаладик. "Нефтчи" билан ўйинга айрим футболчиларимиз тайёр ҳолда боради.
- Чемпионлик пойгасидаги имконият ҳақида фикрингиз қандай? "Нефтчи" ва "Пахтакор" ҳақида фикрингиз қандай?
- Мен исталган жамоага қарши ўйинда футболчиларимдан ғалаба кутаман. Бу менинг характерим. Мен доим нима учундир курашишга одатланганман. Психологиям шундай. Бизда мақсад бор. Футболчиларимда ва менда ҳам бор. Асосий мақсад ҳаммани енгиш. Умид қиламанки, бу чемпионлик учун етарли бўлади. Ҳозир исталган жамоага чемпионлик ҳақида гапиришга эрта.
Фикрлар