Бектемир билан бир бокс оқшомида дебют қилган кичик Холифилд ажойиб натижа қайд этди

  • 03 Nov 13:46
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Лас-Вегасдаги бокс оқшомида, биринчи оғир ва оғир  вазн тоифасидаги афсонавий жаҳон чемпиони Эвандер Холфилднинг ўғли, 22 ёшли Эван Холифилд ҳам профи рингда ўз дебютини ўтказди. У биринчи ўрта вазн тоифасида  юртдоши Ник Уинстедга қарши рингга кўтарилди.

Tecno

Жанг атига 16 секунд давом этди. Эван дастлабки сонияларданоқ олдинга ташланиб рақибига кетма-кет зарбалар йўллаш орқали рақибини оғир аҳволга солиб қўйди. Гарчи, Ник қарши бўлган бўлсада, рефери жангни тўхтатишга қарор қилди.

Comments

You must be logged in to commet!