
Бекхэм Мессининг ажойиб ҳаракатларини эътироф этди
"Интер Майами" "Орландо Сити"ни 3:1 ҳисобида енгиб, Лигалар кубоги финалига чиқди. Ғалаба иродали бўлди - рақиб жамоадан бир ўйинчи четлатилгач, Майами жамоаси ўйинни буткул ўзгартириб юборди. Ҳужумчи Лионель Месси иккита гол уриб, учрашувнинг асосий қаҳрамонига айланди.
Ижтимоий тармоқларда "Интер Майами" президенти Дэвид Бекхэм ўйин ҳақида бир нечта пост ёзди. "Бизнинг сардоримиз. У ягона!" - дея таъкидлади Бекхем Месси ҳақида.
Лигалар кубоги финалида "Интер Майами" "Сиэтл Саундерс" билан беллашади.
Фикрлар