Бекхэм қарийб юз миллион евро ишлаб олди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Собиқ инглиз футболчиси Дэвид Бекхэм АҚШда ҳамон катта даромад топмоқда. Унинг номи ўзига ишлаяпти, жаҳон чемпионати эса унга рекорд даражада фойда олиш учун қўшимча имконият очиб берди.

Мусобақа давомида Бекхэм бир қатор реклама роликларида иштирок этди, шунингдек Bank of America, Lenovo, McDonald's ва Verizon каби йирик компаниялар билан ҳамкорлик қилди.

Натижада, 2026 йил учун даромадлар декларациясига кўра, унинг фойдаси 97 миллион еврони ташкил этди. Бу кўрсаткич бир йил олдингига нисбатан анча юқори: ўшанда Бекхэмнинг даромади 80 миллион евро атрофида бўлган эди.

Умуман олганда, нуфузли молиявий нашр Forbes Дэвид Бекхэмнинг жами бойлигини 1,35 миллиард АҚШ доллари миқдорида баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!