Бекзод Абдураҳмонов: "Ҳабиб Нурмагомедов билан жанг қилган бўлардим"

  • 8 январь, 2021, 19:19
  • 0
  • MMA

Эркин кураш бўйича жаҳон чемпионатининг икки карра совриндори, икки маротаба Осиё ўйинлари ғолиби, икки марта Осиё чемпиони, “Ислом бирдамлик ўйинлари бронза медали соҳиби ҳамда Ёпиқ иншоатлардаги Осиё ўйинлари ғолиби Бекзод Абдураҳмоновнинг ММА йўналишида ҳам жанг қилганлиги борасида маълумот берган эдик.

Биз ушбу спорчимизга ҳам, агар "имконият ва танлов бўлганида ўз вазн тоифангизда қайси UFC вакили билан жанг қилган бўлардингиз?", деган савол билан мурожаат қилдик. У эса ажойиб тарзда жавоб берди.

- Агар, шундай имконият бўлганида эди, Ҳабиб Нурмагомедов билан жанг қилардим. Чунки мен курашчиман. Ўйлайманки, у мени пастга олиб туша олмасди. “Тэйк-даун”ларни амалга оширишда қийналган бўларди. Албатта, у жуда кучли жангчи. Лекин у билан беллашиб кўрган бўлардим.

Маълумот учун, Бекзод Абдураҳмонов ММА йўналишида 7 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган.

Ўзбекистонлик ММА жангчилари қайси UFC вакилларига қарши жанг қилган бўларди?

Андижондаги ММА кечасига мухлислар киритиладими? Ташкилотчилар жавоб берди (Видео)

Тошкентда яна бир нуфузли жанг кечаси ташкил қилинади

Зарруҳ Адашев спаррингда UFCнинг таниқли жангчилари билан ишламоқда 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!