Бекзод Абдураҳмонов Олимпиада бронза медали учун курашади

Эркин кураш бўйича -74 кг вазн тоифасида иштирок этаётган маҳоратли вакилимиз Бекзод Абдураҳмонов бронза медали учун ўтиш босқичида Гвинея-Бисау вакили Аугусто Миданага қарши гиламга чиқди. 3 дақиқа 22 сония давом этган баҳсда вакилимиз 10:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва энди бронза учун қозоғистонлик Донияр Қайсановга қарши гиламга чиқади.

Маълумот учун, 2018 йилги Осиё ўйинлари финал баҳсида Бекзод Абдураҳмонов Донияр Қайсановни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритганди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
06/08/2021 09:33
Фақат ва фақат омад Бекзодга. Козоғистонликни енгиб бронзага эришишига тилакдошмиз. Бахс қачон ва соат нечада бўлади, шу ҳақида маълумот беринглар.