Беларусь чемпионати. "Энергетик-БГУ" қаторасига учинчи мағлубиятни қабул қилиб олди (видео)
Беларусь чемпионатида 6-тур ўйинлари старт олди. Ҳамюртларимиз Жасур Яхшибоев ҳамда Шаҳбоз Умаров фаолият олиб борадиган "Энергетик-БГУ" клуби бу тур сафарда "Неман" жамоасига қарши баҳс олиб борди ва 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Яхшибоев майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган бўлса, Шаҳбоз Умаров 60-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди. Шу тариқа, "талабалар" қаторасига учинчи учрашувда мағлубият аламини "таътиб кўришди".
Беларусь чемпионати. 6-тур
"Неман" - "Энергетик-БГУ" 3:0
Голлар: Кадимьян (66), Забелин (72), Забелин (82)
"Неман": Дударь — Васильев, Стойкович, Яцкевич (Марушич, 46), Слабашевич (Лешко, 66) — Якимов, Кантария — Рассадкин, Легчилин, Кадимян — Забелин.
Захира: Курганский, Жуковский, Мурачев, Пасевич, Шигайбаев, Коваль, Вегеря.
"Энергетик-БГУ": Садовский — Юдчиц (Гирс, 66), Сокол, Шкурдюк, Свирепа (Мирошников, 46), Мавату — Мусаханян, Тве — Носко, Атеменге (Умаров, 60) — Яхшибоев.
Захира: Лесько, Совпель, Бакич, Макавчик.
Огоҳлантиришлар: Слабашевич (36) - Мосаханян (23), Тве (29), Атеменге (55), Носко (69)
Фикрлар