Беларусь. Яхшибоевнинг жамоасида ғалаба, "Энергетик-БГУ"да мағлубият

Бугун Беларусь Олий лигасида 29-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Жасур Яхшибоев фаолият олиб борадиган "Шахтёр" жамоаси сафарда "Рух"га қарши баҳс олиб борди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз майдонда 90 дақиқа тўп тепди.

Ушбу ғалабадан сўнг "Шахтёр" ҳисобидаги очколар сони 56 тага етди ва пешқадам БАТЭдан 1 очко ортда қолган ҳолда 2-ўринда бормоқда.

Шаҳбоз Умаров ва Ҳумоюнмирзо Иминовнинг "Энергетик-БГУ" клуби эса Минскнинг "Динамо"сини қабул қилиб, 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Иминов 90 дақиқа майдонда фаол ҳаракат қилди ва сариқ карточка олди. Умаров 59-дақиқада захирадан майдонга тушди.

Олий лига. 29-тур

"Энергетик-БГУ" - "Динамо" Минск 2:3

"Рух" - "Шахтёр" 1:2.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!