Беларуслик футболчи ҳакамнинг бурнини синдирди ва умрбод футболдан четлатилди
Ads

Беларуснинг Брест области биринчилигида иштирок этаётган “Кречета” клуби футболчиси Сергей Гриневич “Нива”га қарши бўлиб ўтган ўйинда ҳакамнинг юзига зарба бериб, унинг бурнини синдиргани учун умрбод футболдан четлатилди.

Ушбу ҳолат ўйиннинг 25-дақиқасида содир бўлди ва баҳс тўхтатилди. “Кречета” жамоасига техник мағлубият ёзилди.