Белбоғли кураш. Полвонларимиз жаҳон чемпионатида 18 та медални қўлга киритди

Жорий йилнинг 24-27 август кунлари Бошқирдистон Республикасининг Уфа шаҳрида белбоғли кураш бўйича 2006-2007 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Мазкур жаҳон чемпионатига пухта ҳозирлик кўрган белбоғли кураш бўйича ўсмирлар ва қизлардан иборат 34 нафар терма жамоамиз аъзолари муносиб иштирок этишди. Якуний натижаларга кўра, спортчиларимиз 5та олтин, 7 та кумуш ва 6 та бронза медалларини қулга киритиб, 15 та давлат спортчилари орасида умумжамоа ҳисобида фахрли иккинчи ўринни банд этишди. Демак, кучли учликдан жой
олган полвонларимиз билан танишамиз.

Олтин медаль 

45 кг. Хумоюнмирзо Билолидинов (Андижон),
50 кг. Шуҳратбек Қирғизбоев (Андижон),
55 кг. Аббос Аҳмаджанов (Наманган),
44 кг. Наимахон Субхоналиева (Фарғона),
63 кг. Шодиёна Умрзоқова (Қашқадарё).

Кумуш медаль

65 кг. Асилбек Тожибоев (Тошкент ш.),
+95 кг. Достонбек Исматиллоев (Сирдарё),
44кг. Жасмина Мамуржонова (Фарғона),
48 кг. Гулсанам Абдукаримова (Фарғона),
52 кг. Арофат Муҳҳаммадова (Андижон),
63 кг. Феруза Юсуфжонова (Наманган),
70 кг. Нилуфар Исақова (Андижон).

Бронза медаль

45 кг. Самандар Бурҳанов (Жиззах),
71 кг. Озодбек Абдусатторов (Фарғона),
77 кг. Абдукарим Тошпўлатов (Самарқанд),
52 кг. Феруза Собирова (Наманган),
70 кг. Ойдина Эргашева (Наманган),
+70 кг Хуршидахон Ослонбоева (Фарғона).

Жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган спорт делегациямиз Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров бошчилигида 27 августь куни Тошкентга қайтиб келишди.
Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропортида спортчиларни ота-оналари ва яқинларидан иборат кенг жамоатчилик тантаналар билан кутиб олишди. Мазкур жаҳон чемпионатида расмий меҳмон сифатида иштирок этган ҳамюртларимиз, жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Ғаниев ҳамда Осиё белбоғли кураш конфедрацияси раиси Мўмин Муратовлар ҳам кутиб олиш маросимида спортчилар ва уларнинг яқинларини қутлашди. Ўз ўрнида ота-оналар ва чемпион спортчилар ҳам жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси томонидан кўрсатилаётган амалий ёрдамдан миннатдор эканликларини таъкидлашди.

photo_2023-08-26_23-44-20

photo_2023-08-27_21-50-59

photo_2023-08-27_16-42-59

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!