Бельерин 2016 йилдан буён илк бор терма жамоага чақирилди

“Арсенал”нинг ўнг қанот ҳимоячиси Эктор Бельерин Испания терма жамоасидан чақирув олди.

Терма жамоа расмий сайтининг хабар беришича, “Севилья” футболчиси Хесус Наваснинг жароҳат олгани туфайли унинг ўрнини Бельерин эгаллаган.

Таъкидлаш керакки, Эктор Испания терма жамоасида “Евро-2016” олдидан 3 та ўртоқлик ўйинида иштирок этган. Аммо “Евро-2016”нинг барча ўйинларида захирада ўтирган ва шундан сўнг терма жамоага бошқа чақирилмаган эди.

Испания терма жамоаси ноябрь ойида Голландия (ўртоқлик ўйини), Швейцария ва Германияга (Миллатлар лигаси) қарши баҳс олиб боради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)