Бельерин: "Арсенал" натижалари яхшиланди"

"Арсенал" ҳимоячиси Эктор Бельерин клуб бош мураббийи Унаи Эмери ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мавсум бошидан бери анча кучли томонга ўзгардик деб ўйлайман.

Эмери тайинланаётганда клуб рахбарлари уни меҳанизмнинг бир бўлаги бўлишини ўйлашганлиги табиий. Уни ўз қарашлари бор, у "Севилья", "Валесия" ва ПСЖни яхши бошқарган, шундай экан унга барча ишонади.

Гоҳида барчаси кўнгилдагидек кетмайди, кейин барчаси ўзгаради. Ўтганни мавсум бир неча мағлубиятларни инобатга олмаса, жуда яхши ўтди дейиш мумкин.

Лекин бу ҳам жараённинг бир қисми. Биз футболчи сифатида ўсмоқдамиз, мураббий ҳам бизни ўрганишда давом этяпти, биздан фақат олға бориш талаб этилади," - дейди Бельерин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!