Бельерин "Арсенал"ни қайси жамоага алмаштиради?

“Арсенал” клуби ҳимоячиси Эктор Бельерин ёзги трансферлар даврида АПЛни А Серияга алмаштириши мумкин.

Mirror нашри тарқатган хабарга кўра, 25 ёшли испаниялик футболчига “Интер” жиддий қизиқиб қолган. Бундан аввалроқ эса Бельериннинг ўзи ҳам “канонирлар” сафида соврин ютишга кўзи етмаётгани сабаб жамоасини ўзгартирмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Бельерин “Арсенал” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум АПЛда бор йўғи 8 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!