Бельгия футбол ассоциацияси футбол инфратузилмаси ўрганилди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов, ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов, терма жамоалар бўлими раҳбари Усмон Тошев, ЎФА терма жамоалар маркази техник директори Ги Киала ҳамда ФИФА техник департаменти бош мутахассиси Мишел Саблон билан биргаликда Бельгия футболи тизими билан яқиндан танишди.
Бельгия Европада етук футбол мамлакатларидан бири ҳисобланади. Танишув жараёнида мазкур мамлакат футбол ассоциациясида ишнинг ташкил этилиши, инфратузилма, терма жамоалар маркази, футбол майдонлари, тиббий марказ, футболчиларнинг яшаши ва овқатланиш тартиби, мураббийлар таълими ҳамда фаолияти учун яратилган шароитлар, илмий йўналишдаги ишлар муҳокама этилди.
Бельгия футбол ассоциацияси раҳбарияти билан яқиндан ҳамкорлик қилиш истиқболлари ҳамда келажакда икки мамлакат терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувлари ташкил этиш борасида келишиб олинди.
ЎФА матбуот хизмати.
Фикрлар