Бельгия терма жамоаси устози "Барселона"ни бошқариши мумкин
Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес ўз иш жойини ўзгартириши мумкин.
Goal нашри тарқатган хабарга қараганда, испаниялик мутахассиснинг Бельгия футбол федерацияси билан тузган шартномасида ушбу келишувни бир томонлама бекор қилиш мумкин бўлган банд мавжуд бўлиб, шу боис у терма жамоадан истаган пайтида ҳеч қандай товон пулисиз кетиши мумкин.
Манбага кўра, “Барса” бош мураббийлиги учун Хави номзоди фаворит дея эътироф этилмоқда, бироқ каталонияликларда бундан бошқа яна бир нечта мутахассислар номзоди ҳам мавжуд.
Айни дамда "Барселона" қатор муваффақиятсизликлардан сўнг амалдаги бош мураббий Рональд Куманга муносиб ўринбосар қидиришни бошлаб юборган.
Фикрлар