Бельгия термаси жаҳон чемпионатлардаги 48 йиллик натижани такрорлади

Бельгия терма жамоаси Японияга қарши кечган ЖЧ-2018 1/8 финал учрашувида иродали ўйин намойиш қилди. 3:2.

Иккинчи бўлимда бельгияликлар 2 та тўп фарқи билан ортда бораётган эди, бироқ якунда учта тўп киритиб, ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқишди.

Сўнгги марта жаҳон чемпионатлари плей-офф босқичида бундай камбэк Германия терма жамоаси билан юз берган. 1970 йилги мундиалда немислар Англия термасини қўшимча вақтларда 3:2 ҳисобида мағлуб этишнинг уддасидан чиқишган.

Шундай қилиб, Бельгия ЖЧда 1966 йилдан бери плей-оффда асосий вақтда иккита тўп фарқини йўққа чиқарган ҳолда ғалаба қозона олган илк жамоага айланди.

ЖЧ-1966да Португалия термаси шунга ўхшаш натижани Шимолий Корея (5:3) билан бўлган ўйинда қайд этган.

Минбар

Барча блоглар