Бельгиялик посбон "Астон Вилла"ни эмас, МЮни танлаган

  • 3 сентября, 12:55
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, бельгиялик дарвозабон Сенне Ламменс "Антверпен"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтди.

"Mail Sport" нашрининг хабар беришича, ёзги трансферлар ойнасида Ламменсни "Астон Вилла" ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган ва белгиялик клуб билан дарвозабонни 21 миллион еврога сотиб олиш бўйича келишувга эришган. Бироқ, кейинчалик Ламменс Унаи Эмери жамоасига ўтишдан воз кечиб, "Манчестер Юнайтед"ни танлади.

Дарвозабон "қизил иблислар" билан 2030 йилгача амал қиладиган шартномани имзолади. Футболчининг Англия гранди сафидаги дебюти 14 сентябрь куни бўлиши мумкин. Ўша куни Рубен Аморим жамоаси АПЛ 4-тури доирасида "Манчестер Сити" майдонида ўйин ўтказади.

Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию