Белинда Бенчични ким тўхтатади?
Ads

Швейцариялик теннисчи Белинда Бенчич, "Hobart International" турнирининг чорак финал босқичидан муваффақиятли ўтиб олди.

Белинда чорак финалда украиналик Даяна Ястремскаяни дастлабки сетда тай-брекда енгган бўлса, иккинчи сетда 6:3 ҳисобида таслим қилди.

Шу тариқа Хобарт шаҳрида ўтаётган мусобақанинг ярим финалига чиққан Бенчич энди словакиялик Анна Шмидлова, ёки руминиялик Ирина-Камели Бегуга қарши ўйин ўтказади.