Bellator собиқ чемпиони: "Илия Топурия ярим ўрта вазндаги ТОП 5 жангчиларни енга олмайди"

  • 03.02.2026 15:05
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA

Bellator собиқ чемпиони Рамазон Курамагомедов енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Илия Топуриянинг 77 кг даги имкониятларини баҳолади.

"Эшитишимча, Ислом 70 кг га тушишни истамаяпти. Агар Илия юқорига кўтарилса, ТОП 5 даги жангчиларни мағлуб эта олмайди. Унинг бўйи паст, ярим ўрта вазн тоифаси учун жуда кичиклик қилади", – деди Курамагомедов "Чемпионат" мухбири Яҳё Гасановга берган интервьюсида.

Аввалроқ, Топурия оилавий муаммолар сабаб ёзгача октагонга қайта олмаслигини маълум қилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!