Беллингем: «Интер»га қарши ўйинда гол урмасам бўлмасди
Мадриднинг «Реал» жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида «Интер»га қарши ўйиндан сўнг ўзининг йўққа чиқариб юборган гол имкониятлари ҳақида фикр билдирди.
Беллингем УЕФА матбуот хизматига берган интервьюсида майдонда камида икки бор аниқ гол уриш имконияти бўлганини, лекин улардан фойдалана олмаганини тан олди. Унинг таъкидлашича, айниқса Браим Диас бўш дарвозага аъло пас берган вазиятда тўпни тўрга жойлаш шарт эди.
«Ҳатто ўша пайтда тўпни дарҳол бош билан дарвозага йўлласамми, деб ўйладим. Лекин бир лаҳза иккиланиб қолдим, ўйга толиб, кечикиб ҳаракат қилдим. Дарвозабон эса чизиқда жуда яхши ўйнади ва ажойиб сейв амалга оширди», — дея қўшимча қилди Беллингем.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» ўз майдонида «Интер»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Мадрид клуби таркибидаги голлар муаллифларига Килиан Мбаппе ва Федерико Вальверде муаллифлик қилди.

Фикрлар