Беллингем "Манчестер Юнайтед"га ўтишни хоҳламаган
Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем "Боруссия"га ўтишдан аввал "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этган. Бу ҳақда "Mundo Deportivo" нашри хабар тарқатди.
Манбанинг ёзишича, Беллингемни кўндириш учун Оле-Гуннар Сульшер, Эд Вудворд ва Эрик Кантона ҳам ҳаракат қилган. Шунингдек, "қизил иблислар" унга бошқа жамоаларга қараганда икки-уч баробар кўпроқ маош таклиф қилган.
Якунда Жуд МЮ таклифини рад этиб, Дортмундга кўчиб ўтган. "Арилар" ўшанда футболчи учун "Бирмингем" клубига тахминан 25 миллион фунт атрофида тўлаганди.
Фикрлар