Беллингем қачон сафга қайтади?

  • 12 августа, 16:42
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби сафида тўп сураётган англиялик хавбек Жуд Беллингем жароҳатланган елкасида ўтказилган жарроҳлик амалиётидан сўнг тикланади.

Tecno

АS журналистлари маълумотига кўра, ярим ҳимоячи октябрь ойи охиридан олдин сафга қайтиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли футболчи "қироллик клуби" сафига 2023 йилнинг ёзида келиб қўшилган эди. Футболчи ва "қаймоқранглилар" ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси муддати 2029 йил июнь ойи охирида тугайди. Жуднинг бозор нархи 180 миллион еврони ташкил этади.

Жуд Ла Лиганинг ўтган мавсумида 31 та жангда қатнашиб, 9 та гол ва 8 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию