
Беллингем Роналдинъони, Родриго эса Бэйлни ортда қолдирди
Кеча Европа Чемпионлар лигаси 7-тур доирасида "Реал Мадрид" ўз уйида "Зальцбург"ни қабул қилиб, йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур баҳсда дубль муаллифига айланган Родриго ҳамда дубль асситни амалга оширган Беллингем бир қанча статистикаларда ўз ўрнини яхшилаб олди.
"Қироллик клуби" сафида ҳаракат қилган Гарет Бэйл ЕЧЛда ўз ҳисобига 20 та гол ёздириб қўйган. Родриго кеча киритгани голлар эвазига уэльслик футболчини ортда қолдирди. Родригонинг қитъа мусобақасида киритган голлар сони 21 тани ташкил қилади. "Барелона" собиқ аъзоси Роналдинъо ушбу турнирда жами 11 та голга ҳаммуаллифлик қилган. Бу кўрсаткич бўйича ундан Беллингем ўзиб кетишни уддалади. Жуднинг ҳисобида ҳозирча 12 та голли узатма мавжуд.
Маълумот учун, "қаймоқранглилар" тарихида мазкур мусобақада энг кўп гол киритган футболчи Роналду (105 гол) ҳисобланса, ассистлар бўйича эса Бензема (29) тенгсиз.
Фикрлар