Беллингемни оладиганлар “Реал”га катта сумма таклиф қила бошлади
“Реал” етакчиларидан ҳисобланган англиялик ярим ҳимоячи Жуд Беллингем фаолиятини ўз юртида давом эттириш имконига эга. El Nacional нашри маълумотига кўра, сўнгги бир ҳафта ичида Англия Премьер-лигасининг номи ошкор этилмаган бир нечта клублари хавбек трансфери учун 100 миллион евродан ошадиган таклифлар билан чиқа бошлади
Мадрид клуби раҳбарияти Беллингемнинг ўйини сезиларли даражада яхшиланмаса, ўйинчи бўйича билдирилаётган таклифлардан бирини қабул қилиш имкониятини кўриб чиқиши мумкин.
Жуд Беллингем “Реал”га 2023 йилда Дортмунднинг “Боруссия”сидан 127 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Жорий мавсумда ярим ҳимоячи мадридликлар сафида барча мусобақаларда 27 та ўйин ўтказиб, олтита гол урди ва тўртта голли узатма берди.
Фикрлар