Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Беллингемнинг маоши кўтарилади

Ойбек Йўлдошев
Изоҳлар: 0

"Қироллик клуби" Беллингемга яхшиланган маошли шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда.

"Реал" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемнинг маоши оширилиши мумкин. Англиялик футболчи ўтган мавсумда ўзини жамоанинг асосий фигураларидан бири сифатида кўрсата олди.

"Diario AS" нашри хабарига кўра, "қироллик клуби" Беллингемга яхшиланган маошли шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда. Агар режалар амалга ошса, 21 ёшли футболчи энг кўп маош олувчи жамоадошлари - Винисиус Жуниор ва Килиан Мбаппе билан бир хил даражада маош олиши мумкин бўлади.

Маълумот учун, Жуд жорий мавсум Ла Лигада 14 та ўйинда қатнашиб, 6 та гол урди ва 4 та самарали узатмани амалга оширди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ