Беллингемнинг танлови маълум, у Англияда ўйнамоқчи

  • 25 декабрь, 2022, 09:31
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Англия терма жамоасининг ўсиб бораётган юлдузи Жуд Беллингем ўз карьерасини биринчи ўринга қўйди. "Daily Mail"нинг хабар беришича, 19 ёшли футболчи "Манчестер Сити " ўтишни истамоқда.

Манбанинг таъкидлашича, Беллингем "шаҳарликлар" таркибида шахсий ривожланишни хоҳлайди, шунинг учун"Ливерпуль" ва "Реал" таклифларини рад этишга тайёр.

Англиялик ярим ҳимоячи "Боруссия" таркибида 2020 йилнинг ёзидан буён ўйнамоқда. Дортмундликлар сафида 112 та учрашув ўтказиб, 19 та гол ва 21 та голли узатмани амалга оширган.

Эслатиб ўтамиз, Жуднинг немис клуби билан амалдаги шартномаси 2025 йилда якунланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!