Бенатия: Гвардиолани яхши инсон деб бўлмайди

"Ювентус" ҳимоячиси Меҳди Бенатия яқин вақтлар ичида жамоага Хосеп Гвардиоланинг олиб келиниши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди:

"Гвардиола мураббийлик ва тактик билим жиҳатидан мен кўрган энг кучли мураббий. Аммо уни яхши инсон, деб ҳисобламайман. Гвардиола билан "Бавария"да ишлаганман. Унинг футболчилар билан муносабатлари менга ёқмасди.

Гвардиола "Ювентус"да кўп нарсаларни қила олишини биламан. Аммо Сарри жамоани ажойиб тарзда бошқармоқда. Унинг футбол фалсафаси кучли. Ҳали-ҳануз барча мусобақаларда ғолиблик учун кураш олиб бораётган пайтда мураббий алмаштириш ҳақида гапириш адолатсизлик", - деди марокашлик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Бенатия 2013-2017 йиллар мобайнида мюнхенликлар шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!