"Беневенто" - "Женоа": Тахминий таркибда Шомуродов борми?

"Милан" билан Италия чемпионати 12-турида дуранг ўйнаган "Женоа" очколари сонини 7 тага етказиб олди. Бироқ турнир жадвалида 18-ўринда бораётган Роландо Маран шогирдлари хавфли зонани тарк этиши учун бундан буён ғалаба қозониши керак бўлади.

20 декабрь куни "Женоа" чемпионат дебютанти "Беневенто" клуби билан баҳс олиб боради. Таниқли мутахассис Филиппо Индзаги қўли остидаги клуб 12 турда 12 очко жамғариб, 15-поғонада бормоқда. Шундай экан, ҳар икки клуб майдонга фақат уч очко учун тушади.

Италиянинг машҳур Gazetta dello Sport нашри эса, ушбу қарама-қаршилик учун тахминий таркибни тузиб чиқди. Унга кўра, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов асосий таркибдан жой олди.

"Беневенто" - "Женоа" баҳси 20 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.

Снимок экрана 2020-12-18 в 10.38.27

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!