"Беневенто" - "Милан": Матнли трансляция

Италия А Серияси 15-туридан ўрин олган "Беневенто" - "Милан" беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляция орқали кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    "Беневенто"нинг ҳужумлари ниҳясига етмаяпти. 

  • 84'

    Леаунинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди. 

  • 81'

    Кьер ва Калабрия ўрнига Калулу ва Конти майдонга тушди. 

  • 80'

    Леау огоҳлантирилди. 

  • 78'

    Дало огоҳлантирилди. 

  • 75'

    Калабриа тиббий ёрдам олди. 

  • 71'

    Ребич ўрнига Кастильехо майдонга тушди. 

  • 68'

    Барбанинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

  • 66'

    "Беневенто"нинг кетма-кет 2 та бурчак зарбаси бесамар кетди. 

  • 62'

    Туя ўрнига Фулон майдонга туширилди. 

  • 61'

    Капрари пенальтидан аниқ зарба бера олмади. 

  • 60'

    Круничнинг жарима майдони ичидаги қўполлиги қимматга тушди. Пенальти!

  • 57'

    Импротанинг зарбаси Доннаруммага қийинчилик туғдирмади. 

  • 56'

    Лападуланинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

  • 54'

    "Беневенто" бурчак зарбасини қисқа паслар билан ўйнаб кетди. 

  • 51'

    Ребич ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. 

  • 49'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Леау ўз имкониятидан унумли фойлаланиб, гол уриб кетди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланд и

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 41'

    Чалханоглу сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 39'

    Летиция ўрнига Импрота майдонга тушди. 

  • 38'

    Летицияга тиббий ёрдам керакка ўхшайди. 

  • 37'

    "Беневенто" бурчак зарбасини қисқа пас билан ўйнаб кетди. 

  • 36'

    Диас ўрнига Крунич майдонга тушмоқда. 

  • 32'

    Тоналининг қўполлиги дастлаб сариқ карточка билан жазоланди. Аммо ВАРдагилар ҳакамга қўполлик жиддий бўлгани ҳақида хабар беришди. Ҳа, Паска қизил карточка кўрсатди. 

  • 29'

    Чалханўглунинг зарбаси ҳимоячилар томонидан блокланди. 

  • 26'

    Жаримадан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 24'

    Романьоли фол ишлатди. "Беневенто"да яхши стандарт. 

  • 21'

    Леау қанотдан узатилган тўпга аниқ зарба йўллай олмади. 

  • 17'

    Инсиньенинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. 

  • 15'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Франк Кесси 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга оширди. 

  • 14'

    Ҳакам пенальти белгилади. ВАР бу қарорни тасдиқлади. 

  • 13'

    Далот тепган тўп дарвоза устидан ўтиб кетди. 

  • 9'

    Леау офсайдда қолиб кетди. 

  • 7'

    Кьер ўз жарима майдони яқинида фол ишлатди. 

  • 6'

    Чалханўглунинг бурчак узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 4'

    Диаснинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

  • 2'

    Тоналининг юриши ҳимоячилар томонидан осонлик билан тўхтатилди. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. "Пиппо" севимли жамоасини мураббий сифатида қабул қилади. "Беневенто" - "Милан"! Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб боради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!