Бенитес "Ньюкасл"да қолишга қарор қилди

"Ньюкасл" клуби бош мураббийи Рафаэль Бенитес ўзининг келажак фаолияти борасида бир қарорга келди.

Инглиз нашрлари тарқатган хабарга қараганада испаниялик мутахассис ўз иш жойида қолади ва тез орада “қарғалар” билан амалдаги шартномасини узайтиради.

Эслатиб ўтамиз, Бенитес “Ньюкасл”ни 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда. У жамоани Чемпионшипдан яна АПЛга олиб чиққан эди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса жорий мавсум якунига қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!