Бензема, ўрнингни шу ҳужумчига бўшатасан!

“Реал” раҳбарияти жамоанинг асосий ҳужумчиси Карим Бензема ўрнини босишга қодир ҳужумчи қидирмоқда.

Франциялик ҳужумчи кейинги йилларда гол уриш борасида ёшлардан яхши кўрсаткич қайд этиб келяпти. Лекин унинг ёши ўтиб қолгани ва шартномаси якунланаётги мадридликларда янги тўпурарга эҳтиёж туғдирмоқда.

El Desmarque нашрининг ёзишича, “Қироллик клуби” мутасаддилари жамоага “Боруссия” ҳужумчиси Юссуф Мукокони олиб келмоқчи. 17 ёшли истеъдод эгасининг дортмундликлар билан шартномаси мавсум охирида якунланади ва январда у билан музокара бошлаш мумкин.

Юссуф Мукокони қўлга киритиш учун “Реал” ПСЖ, “Бавария” ва “Манчестер Юнайтед” билан рақобатлашишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!