Бензема Анрига етиб олди
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби форварди Карим Бензема кеча “Аякс”га (1:4) қарши УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида иштирок этди.

Бу 31 ёшли франциялик футболчи учун ЕЧЛдаги 112-ўйин бўлди. Эътиборлиси, Бензема шу тариқа Чемпионлар лигасида энг кўп ўйин ўтказган франциялик футболчи – Тьерри Анрига етиб олди. Агар Анри футболчилик фаолиятини якунлаганини ҳисобга олсак, Бенземада ундан ўзиб кетиш имконияти мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Бензема “Реал” сафига 2009 йил “Лион”дан келиб қўшилган эди.