"Бензема ҳали ҳам Франциянинг энг яхши ҳужумчиси"

Фабиньо ўзининг собиқ жамоадоши Карим Бензема ҳақида фикр билдирди.

"Менимча, у ҳали ҳам Франциядаги энг яхши "тўққизлик" позициясидаги футболчи. Аслида, уни оддий ҳужумчи деб аташ қийин, чунки Карим жуда универсал.

У фарқ ярата олади — гол уради, вазиятлар яратади. Машғулотларда унинг дарвоза олдидаги маҳоратини кўрганман.

Саудия Арабистонида баъзи ўйинлар иссиқ туфайли қийин кечади, лекин бу унга таъсир қилмаётгандек. У кўп югуради, қаттиқ меҳнат қилади ва ҳал қилувчи футболчи ҳисобланади", — дея таъриф бериб ўтди "Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!