Бензема ПСЖда Каванининг ўрнини эгаллаши мумкин
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Карим Бензема фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин.

Ҳозирда ушбу футболчига ПСЖ асосий даъвогар бўлиб турибди. Бензема яқин вақт ичида парижликлар сафини тарк этиши кутилаётган Эдинсон Каванига муносиб ўринбосар сифатида қаралмоқда.

Агар ПСЖ Бензема билан шартнома имзолай олмаса, француз клуби “Интер” ҳужумчиси Мауро Икардини харид қилишга уриниб кўради.