Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Бензема ундан кучлироқ ҳужумчини айтди

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Зўрдан зўр кўп

Франция терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Карим Бензема ўзининг барча даврларнинг энг яхши ҳужумчиси ким, деган баҳсда қайси футболчини ўзига нисбатан юқори қўйишини айтди.

Мадриднинг «Реал» клуби афсонаси ҳисобланган Бензема ўзини дунё футбол тарихидаги энг кучли ҳужумчилар қаторига қўшишини тан олди, бироқ биринчи рақамли деб ҳисобламаслигини таъкидлади.

– Сен барча даврларнинг энг яхши учта ҳужумчиси орасига кираман, деб ўйлайсанми?

– Ҳа, – деди у.

– Ўзингни энг зўри, деб биласанми? Агар йўқ бўлса, сендан яхшироқ ким?

– Йўқ. Энг зўри – R9 [бразилиялик Роналдо], – дея жавоб берди 38 ёшли футболчи. Унинг сўзлари Madrid Zone томонидан келтирилган.

Яқинда Карим Бензема Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клубини тарк этди ва эркин агентга айланди. Ундан олдин у «Ал-Иттиҳод» шарафини ҳимоя қилган, Саудияга йўл олгунига қадар эса 14 йил давомида «Реал» таркибида майдонга тушган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ