Бензема яна Анчелотти қўл остида тўп суриши мумкин

Ёзда “Реал”дан кетиши кутилаётган франциялик ҳужумчи Карим Бензема фаолиятини катта эҳтимол билан Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Маълумотларга қараганда “Наполи” 30 ёшли футболчи билан фаол музокаралар олиб бормоқда. Ўз навбатида Бенземанинг ўзи ҳам неаполликлар сафига ўтишга қарши эмас. Боиси, ушбу жамоани яқиндагина унинг собиқ устози Карло Анчелотти ўз қўлига олди.

Маълумот учун, Бензема якунланган мавсум “Реал” сафида жами 47та баҳсда иштирок этган ва ўз ҳисобига 12та гол ҳамда 11та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!