Бензема яна бир ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема сон мушакларидан олган жароҳатидан ҳали ҳам даволанмоқда.
El Chiringuito нашри тарқатган хабарга қараганда, 32 ёшли франциялик футболчи ҳали ҳам якка тартибда шуғулланмоқда ва жамоанинг умумий гуруҳига қўшилгани йўқ. Шу сабабли, унинг эртага “Алавес”га қарши бўладиган ўйинда иштирок этиши сўроқ остида турибди.
Бензема жорий мавсум “Реал” сафида 11 та ўйинда майдонга тушди ва 6 та гол ҳамда 11 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар