Бенземага Европадан суперклуб топилди
“Ал-Иттиҳод” ҳужумчиси Карим Бензема Саулия Арабистонидан Европага қайтиш масаласини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар тарқатилган эди.
Бензема фаолиятини "Лион"да якунлашни орзу қилиши анчадан бери маълум. Шу боис, кўпчилик уни айнан мана шу жамоага ўтиши кутяпти.
Бироқ Sports Zone нашрининг маълум қилишича, 35 ёшли тўпурар фаолиятини ПСЖда давом эттириш имконига эга.
Бенземага Париж клуби хўжайини Нассер Ал-Хелаифийнинг шахсан ўзи қизиқиш билдиряпти ва у тажрибали ўйинчини саудияликлардан олти ойга ижарага олмоқчи.
Бенземанинг “Ал-Иттиҳод” билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача давом этади.
Фикрлар