Бенземанинг голлари 250 та бўлди

Ла Лиганинг 5-турида "Реал" ва "Леванте" ўзаро баҳс олиб борди. Учрашувда "Қироллик клуби" 2:0 ҳисобида зафар қучди.

"Қаймоқранглилар"нинг иккинчи голига сўнгги дақиқаларда Карим Бензема муаллифлик қилди. Бу франциялик ҳужумчининг Ла Лига жорий мавсумидаги биринчи голи эди.

Шу тариқа, 32 ёшли форвард "Реал" таркибидаги умумий голлари сонини ҳам 250 тага етказиб олди. Бунгача, Мадрид клуби сафида 4 та футболчи ушбу натижага эришган эди.

Аввал, Сантильяна (290 гол), Альфредо Ди Стефано (308), Рауль (323) ва Криштиану Роналду (450) бу довонни забт этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!