Бергвейн учун курашга "Интер" ҳам қўшилди

"Интер" клуби ПСВ форварди Стивен Бергвейн жиддий қизиқиш билдира бошлади.

FcInterNews нашри тарқатган хабарга кўра 21 ёшли голландиялик футболчини шахсан “нерадзуррилар” бош мураббийи Антонио Конте ўз жамоасида кўришни хоҳламоқда. Ушбу трансфер эса 40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Бергвейнга "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" ҳам кураш олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Бергвейн ўтган мавсум ПСВ сафида жами 41та ўйинда майдонга тушди ва 15та гол ҳамда 13та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!