Бернарду мухлислардан узр сўради

Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бернарду Силва жамоанинг ЖЧ-2022дан чиқиб кетгани учун мухлислардан узр сўради.

Қатардаги турнирнинг чорак финалида португаллар Марокашга имкониятни бой бериб қўйди (0:1).

"Биз жуда кучли жамоага қарши ўйнадик. Марокашни табриклайман. Жуда ачинарли ҳолатга тушдик. Бутун баҳс давомида олдинга боришимиз кераклигини ҳис қилдик ва бунга ишондик, лекин қила олмадик.

Тарих ёза олмадик, мамлакатимиз учун ноёб воқелик қилиш учун шундай ажойиб имкониятдан маҳрум бўлиш умидсизликдир. Барча португаллардан узр сўрайман. Бу қайғу ва умидсизлик туйғуси эди", - дея Бернардунинг сўзларидан иқтибос келтиради Record.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!