Бернарду Силва "Барселона" ва "Атлетико" билан музокара олиб бормоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва Испаниянинг икки гранди — "Барселона" ва Мадриднинг "Атлетико" клуби билан музокараларнинг илғор босқичига ўтган. Бу ҳақда журналист Маттео Моретто хабар берди.

Маълумотларга кўра, португалиялик футболчи шартномаси якунлангач, ёзда инглиз клубини тарк этади. Бироқ унинг янги жамоаси борасида ҳали якуний қарор қабул қилинмаган.

Ҳар икки испан клуби ҳам футболчи ва унинг вакиллари билан фаол мулоқот олиб бормоқда.

Ўтган мавсумда 31 ёшли ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 53 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt портали талқинига кўра, Бернарду Силванинг бозор қиймати 27 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!