Бернарду Силва бўйича янги маълумот пайдо бўлди
Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бернарду Силванинг кейинги мавсумда қаерда ўйнаши мумкинлиги борасида янги маълумотлар пайдо бўлди.
Журналист Маттео Мореттонинг хабар беришича, футболчига Мадридда яшаш ғояси жуда маъқул келган ва у "Атлетико" шарафини ҳимоя қилиш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда. Маълумотларга кўра, "матрасчилар" трансферни амалга ошириш учун барча чораларни кўрмоқда ва футболчининг агенти билан доимий мулоқотда, манфаатдор томонларни ишонтиришга уриниб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли Бернарду Силва шартномаси якунланиши билан «"Манчестер Сити"ни тарк этади. Шу боис у Мадрид клубига эркин агент сифатида қўшилиши мумкин. У 2017 йилдан буён "шаҳарликлар" сафида тўп суриб келаётган эди. Силва "Монако"дан 50 миллион евро эвазига олиб келинганди.

Фикрлар